Сиёсат

Саида Мирзиёева Хитой парламенти раиси билан учрашди

Учрашувда транспорт, савдо, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Саида Мирзиёева Хитой парламенти раиси билан учрашди

 

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Летсзи билан учрашди.

 

Мулоқотда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик муносабатларнинг изчил ривожланиши, шунингдек, парламентлараро алоқаларнинг янги босқичга кўтарилаётгани муҳокама қилинди.

 

Суҳбат давомида икки давлат раҳбарларининг изчил ва самарали мулоқоти натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари мустаҳкамланиб, ҳамкорликнинг янги йўналишлари билан бойиб бораётгани қайд этилди.

 

Саида Мирзиёева Хитой томонининг Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаши, хусусан, транспорт, савдо, таълим ва маданият соҳаларидаги аниқ лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қаратилган ташаббусларини юқори баҳолади.

 

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, мавжуд келишувларни изчил ҳаётга татбиқ этиш ҳамда истиқболдаги муштарак режаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Саида Мирзиёева Чжао Летсзига очиқ ва мазмунли мулоқот учун миннатдорлик билдирди.

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Бокудаги саммитда Ўзбекистон Президенти Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклифларини билдирди.

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Президент администрацияси раҳбари икки мамлакат мутахассислари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари мавжудлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Ташриф давомида ўқувчилар, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Самарқанд, Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига ташриф буюради.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.