Жиру "Милан"да қолади
У шартномани узайтиради.

"Милан" франциялик ҳужумчи Оливе Жиру билан шартномани узайтирмоқчи.
Хабарларга кўра, итальян клуби раҳбарияти Жируга 2025 йилгача шартнома таклиф қилишни режалаштирган. Қайд этилишича, Франция терма жамоаси форварди Саудия Арабистони ва МЛС клубларидан кейинги мавсум учун иккита жуда фойдали таклиф олган.
37 ёшли Жиру 2021/2022 йилги мавсум бошидан бери "Милан"да тўп сурмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда у 12 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.







