Луис Суарес "Интер Маями"га ўтади
У яна Месси билан бир жамоада ўйнайди.

"Гремио"нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес келаси йили "Интер Маями"га ўтади.
Уругвайлик ҳужумчи декабрь ойида Бразилия А Cерияси якунлангандан сўнг ҳозирги жамоасини тарк этади. Шундан сўнг у "Барселона"даги собиқ жамоадошлари Лионел Месси, Серхио Бускетс ва Хорди Алба билан Американинг "Интер Маями" клубида учрашишга тайёр.
Хабар қилинишича, Суарес "Интер Маями" расмийлари билан электрон почта хабарларини алмашган ва дастлаб унга бир йиллик шартнома таклиф қилинади. Бундан ташқари, шартнома шартларига қараб узайтирилиши мумкин. Январь ойида 37 ёшга тўладиган юлдуз футболчи эркин агентга айланганидан сўнг декабрь ойида Маямига йўл олиши кутилмоқда.







