Жаҳон

Фақат ўзбеклар кўп гўшт емаяпти

Сигарет қутиларидаги қўрқинчли расмлар ва огоҳлантириш сўзлари чекишни камайтирди. Худди шу усул гўшт истеъмоли камайишига сабаб бўладими?

Фақат ўзбеклар кўп гўшт емаяпти

 

Экспертлар сигарет қутиларига огоҳлантириш сўзлари ёзиш ва касал ички органлар расмини чоп этиш инсонларнинг чекиш ва никотиннинг зарарлиги ҳақидаги қарашларини қатъийлаштирганини айтмоқда. Энди улар худди шу услубдан гўшт истеъмолини камайтиришда фойдаланмоқчи. Европарламент ва ЕИга аъзо давлатлар ҳукуматлари гўшт маҳсулотлари истеъмолини чеклашни ёқлаб чиқмоқда.

 

Қатор тадқиқотлар кўрсатишича, бу саратоннинг айрим турлари ривожланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, гўшт саноати иқлимга салбий таъсирини ўтказмай қўймайди. Биринчи навбатда бу иссиқхона газлари кўринишида акс этади.

 

Буюк Британиянинг Дарем университети олимлари ўтказган тадқиқот натижалари сигарет қутиларидаги огоҳлантирувчи ёзувлар чекиш миқдорини камайтирганини кўрсатади. Улар огоҳлантирувчи ёзувлар гўшт истеъмолини ҳам камайтиришига умид қилмоқда.

 

Синов босқичлари ва хулосалари Appetite журналида чоп этилди.

 

Шундай қилиб, тадқиқот давомида олимлар турли гўшт маҳсулотлари қадоқларини синовдан ўтказди. Улар атроф-муҳит, инсон саломатлигига салбий таъсирлар, пандемия бошланиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи график тасвирлар ва ёзувларни қамраб олди.

 

1001 кишидан иборат қатнашчилар 4 гуруҳга бўлинди. Уларга ошхонада сотиб олиш мумкин бўлган иссиқ таомлар кўрсатилган. Буларга гўштли паста, балиқли паста, сабзавотли ва вегетариан пастаси киритилган. Айрим маҳсулотлар қадоғида саломатлик, экологияга таъсир ва пандемиялар ҳақида огоҳлантириш тасвирланган. Қолган таомларга бундай ёзувлар қўйилмади.

 

Шундан сўнг эксперимент қатнашчиларидан бир неча саволга жавоб бериш сўралди. Улар ёзувлар қанчалик даражада ваҳима чақириши, тасвирлар қанчалик ҳақиқатга яқинлиги ва таом танловига қандай таъсир ўтказганини айтиб беришди.

 

Хулосага кўра, бундай ёрлиқлар мазкур таомни танлаш ихтиёрини пасайтирган.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, юқоридаги сингари ёрлиқлар туфайли гўшт истеъмолчилари 7-10 фоизга камайган. Қатнашчиларга энг кўп иқлим ўзгариши ҳақидаги огоҳлантиришлар таъсир қилган.

 

YouGov ўтказган сўровномага кўра, Британия аҳолисининг 72 фоизи ўзини гўштхўрлардан эканини айтган. Миллий озиқ-овқат стратегияси доирасида бу кўрсаткични 2030 йилгача 30 фоизга пасайтириш мақсад қилинган.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"