"Саудия Арабистони фантастик жаҳон чемпионатини ташкил қилади"
Манчини бўлажак чемпионат ҳақида гапирди.

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ушбу мамлакат футбол бўйича 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
“Бу ҳамма учун ажойиб имконият бўлади. Гап футбол оламидаги деярли ақл бовар қилмайдиган тарихий воқеа ҳақида кетмоқда. Албатта, бу ўн йил ичида Саудия Арабистони жаҳон чемпионати учун ҳамма нарсани фантастик тарзда ташкил қилди. Бу мамлакатда бунинг учун ресурслар бор", — деди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия футбол федерацияси ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширмасликка қарор қилгани ҳақида маълум қилганди.







