АҚШ Президенти яна "қовун туширди"
У Канада Бош вазирининг исмини ўзиники билан адаштирди.

АҚШ Президенти Жо Байден яна хато қилиб, Канада Бош вазири Жастин Трюдони ўз исми билан чақирди. Икки сиёсатчининг учрашуви акс этган видеони Оқ уй эълон қилди.
АҚШ раҳбари Канада бош вазири билан Америка қитъасининг иқтисодий фаровонлик йўлидаги ҳамкорлиги саммити доирасидаги учрашувда ноқулай вазиятга тушиб қолди.
Америка раҳбари ўз нутқи давомида қўшни давлат ҳукумати раҳбарига миннатдорчилик билдиришга қарор қилди, бироқ унинг исмини ўзиники билан адаштириб юборди.
"Бош вазир Жо ва президентга миннатдорчилик bildiraman... Бош вазир Трюдога миннатдорчилик билдираман", — деди Байден.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Президенти Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашувда ўз позициясини чалкаштириб юборган ва уни мамлакат президенти деб атаган эди.







