Бразилиядаги чўчқачилик фермасидан 7 тонна марихуана топилди
Шунингдек, фермадан қурол ва ўқ-дорилар ҳам топилган.

Бразилия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Парана штатининг қишлоқ ҳудудларида махсус операция ўтказди. Тадбир давомида фермалардан бирида марихуана ва қуроллар сақланадиган омбор аниқланди.
"Чўчқачилик фермаси ҳудудидаги ерости бункеридан марихуанага ўхшаш гиёҳванд моддалар топилди. Оғирлиги - 7235 кг. Бундан ташқари, иккита 7,62 калибрли милтиқ ва 5,56 калибрли милтиқ, шунингдек, 7,62 калибрли 257 та ўқ ва 5,56 калибрли 400 та ўқ мусодара қилинди”, — дейилади хабарда.
Қидирув вақтида фермада бирорта ҳам одам топилмаган. Бино олдида тўхтаб турган машина Федерал полицияга топширилди.
Август ойида Испанияда полиция томонидан банан ичига яширилган рекорд даражадаги 9,5 тонна кокаин мусодара қилинган эди.





