Новак Жокович "Мастерс" турнири ғолиби бўлди
У фаолиятидаги қирқинчи совринни қўлга киритди.

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, "Катта дубулға" туркумига кирувчи 24 та турнир чемпиони Новак Жокович Парижда "Мастерс" мусобақасида ғолиб чиқди.
Сербиялик спортчи финал баҳсида дунёнинг 17-ракеткачиси болгариялик Григор Димитровни 2 сетда 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Теннисчилар кортда 1 соат 38 дақиқа вақт ўтказишди. Учрашув давомида Новак 6 та эйсни амалга оширди.
Жокович фаолиятидаги 97, ушбу мавсумда 6-совринни қўлга киритди. Унинг "Мастерс"даги ғалабалари сони 40 тага етди.







