Ўзбекистон

Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш янада такомиллаштирилади

Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш янада такомиллаштирилади

 

“Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан давлат спорт таълим муассасаларига ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тақдиқланди:

 

Регламентга кўра, давлат спорт таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ариза берувчилар ҳар йили қуйидаги муддатларда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади:

 

Олимпиа ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам);

 

Спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпиа ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун 1 августдан 21 августгача (шу куни ҳам).

 

Сўровнома тўлдирилиб, 3 иш кунида кўриб чиқилади.

 

Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича спорт таълим муассасасида танлаган спорт тури бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа спорт таълим муассасаси бириктирилади.

 

Ариза берувчи мурожаати бўйича юборилган спорт таълим муассасасига онлайн навбат бўйича боради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

 

Шунга кўра, қабул комиссияси 1 иш кунида ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Мурожаат рад этилганда ариза берувчи 5 иш кунида аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

 

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

 

Мазкур давлат хизмати 2023 йил 1 декабрдан бошлаб кўрсатилиши белгиланган. 

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ҳар йили 1 январгача давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланиб, ўз расмий сайтида эълон қилинади. 

 

Ушбу тартиб бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги спорт таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"