Тошкент аэропортида айирбошлаш шохобчалари кўпайди
Бу ерда йўловчилар пулларини ўзбек сўмларига алмаштиришлари мумкин.

Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминалида қўшимча айирбошлаш шохобчаси очилди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, иккинчи нуқта терминалга киришда, багажларни ўраш пункти ёнида жойлашган. Биринчи нуқта олдинги жойида — терминалнинг қарама-қарши тарафида VIP ва CIP заллари ёнида қолди.
Пойтахт аэропортида йўловчилар доллар, евро, инглиз фунт стерлинги, швейтсария франки, япон енаси, рубль, қозоқ тенгесини ўзбек сўмларига алмаштиришлари мумкин. Иккала айирбошлаш шохобчалари ҳам Ўзбекистон Миллий банкининг филиаллари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, валюта айирбошлаш шохобчалари Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида ҳам мавжуд.







