Иброҳим Раисий Тошкентга етиб келди
Уни Ўзбекистон Бош вазири кутиб олган.

Бугун, 9 ноябрь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий рафиқаси Жамиле Аламолхода ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг XVI саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.







