Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди
Футболчиларимиз Индонезияда ўтаётган мундиалнинг илк ўйинида Мали жамоасига қарши тўп суради.

Бугун, 10 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Индонезия мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида ўз юришини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси хабар берди.

Йигитлар дастлабки турни Мали жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олади.







