Сербияда 5 мингга яқин ноқонуний муҳожир қўлга олинди
Одам савдоси билан шуғулланган йирик гуруҳ фош бўлди.

Сербия полицияси сўнгги икки ҳафта ичида 4,5 минг ноқонуний муҳожирни қўлга олди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қурол-яроғ, бир ярим мингдан ортиқ ўқ-дорилар, юзлаб хорижий паспортлар ва гиёҳванд моддалар, шунингдек, муҳожирлар ва контрабандачилар яширинган жойларини топди.
3 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожирлар вақтинчалик қабул қилиш марказларига юборилди. Уларнинг аксарияти Яқин Шарқ, Афғонистон, Покистон ва Шимолий Африка давлатларидан. Кўплаб мигрантлар контрабанданинг ривожланган тармоқлари хизматларидан фойдаланган. Баъзилари қуролланган ва кўпинча бир-бирига қарши отишмаларда қатнашади.





