Ўзбекистон терма жамоаси Канадани мағлуб этди
Ўйин 3:00 ҳисобида ғалаба билан якунланди.

Бугун Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинини ўтказди. Футболчилар 3:0 ҳисобида Канада устидан ғалаба қозонди. Дастлабки гол рақиб ўйинчиси Ричард Чукву ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 2 та голни Амирбек Саидов киритди.
3-тур доирасида 16 ноябрь куни Ўзбекистон Испания билан куч синашади. Эслатиб ўтамиз, гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 4 та жамоа плай-офф босқичига чиқади.







