Янги Деҳлида автомобиллар ҳаракати чекланди
Тақиқ ҳаво ифлосланиши туфайли жорий этилган.

Ҳиндистон пойтахти расмийлари ҳаво ифлосланиши билан курашмоқчи. Шу боис Янги Деҳлида транспорт чекловлари жорий этилди. Ушбу тақиқ душанба кунидан бошлаб бир ҳафта давомида амал қилади.
Душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлларда фақат давлат рақамлари тоқ сон билан тугайдиган транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди. Рақамлари жуфт сон билан тугайдиганлар машиналар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари ҳаракатланади.
Мутахассислар бу тақиқ мамлакат иқтисодиётига катта зарар келтиришини айтмоқда. Яъни бу бир ҳафта давомида деярли 10 миллион кишининг ҳаётини қийинлаштиради. Транспорт соҳасига ҳам катта зарар кўради. 50 миллион тоннадан ортиқ юк ўз вақтида етказиб берилмайди.







