Спорт

Эвандер Холифилддан Отабек Умаровгача: бокс афсоналари Тошкентда жам бўлди — фотожамланма

Пойтахтимиз Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг 61-конвенциясига мезбонлик қилмоқда.

Эвандер Холифилддан Отабек Умаровгача: бокс афсоналари Тошкентда жам бўлди — фотожамланма

 

Бугун курайи заминимизнинг юздан зиёд давлати вакиллари, дунёга машҳур боксчилар, таниқли промоутерлар, бир сўз билан айтганда жаҳон профессионал бокс оммаси қатнашаётган Конвенциянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ачилбой Раматов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда мамлакат профессионал бокс федерацияси васийлик кенгаши раиси Қудратилла Рафиқов, федерация раисининг биринчи ўринбосари Ғофур Раҳимов, WBC президенти Маурисио Сулейман ва бошқа расмийлар иштирок этди. Ачилбай Раматов тадбир аввалида сўз олиб, мамлакатимизда Президентимиз томонидан соғлом турмуш тарзи, хусусан, спортга қаратилаётган улкан эътибор хусусида тўхталди. Боксчиларимизнинг халқаро майдонда қайд этаётган ютуқларини алоҳида эътироф этди ва тадбирни расман очиқ деб эълон қилди. Ўз ўрнида, Маурисио Сулейман мамлакатимиз ушбу йирик спорт тадбирига юқори савияда ҳозирлик кўргани, профессионал боксчиларимизнинг жаҳон рингларида айтишга арзигулик ғалабаларга эришаётгани ҳақида гапирди.

 

Очилиш маросимида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ишлар сарҳисобига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Шунингдек, WBC тарихига оид ҳужжатли фильм кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Ғофур Раҳимов WBC олий ижроия қўмитаси аъзолигига қабул қилинди.

 

Тадбирда WBC президенти А.Раматов ва Ғ.Раҳимовга узоқ йиллик ҳамкорлик ҳамда мазкур конвенцияни юқори савияда ташкил этишдаги ёрдами учун ташкилотнинг эсдалик совғаларини тақдим қилди. Шунингдек, ўзбек бокси юлдузларига ҳам махсус медаллар топширилди.

 

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"