Жаҳон

Ҳиндистонда 40 нафар ишчи қулаган туннель остида қолиб кетди

Ҳодиса сайёҳлар орасида машҳур бўлган Уттаракханд штатида содир бўлган.

Ҳиндистонда 40 нафар ишчи қулаган туннель остида қолиб кетди

 

Қутқарувчилар Ҳиндистон шимолида қурилиш вақтида қулаб тушган автомобиль туннели вайроналари остида қолиб кетган 40 нафар ишчига етиб бора олмаяпти.

 

Барча қурилиш ишчилари тирик, деди полиция ходими Прашант Кумар, уларга сув ва кислород бериляпти. Унинг сўзларига кўра, қутқарувчилар туннелда қолиб кетган ишчилар билан алоқа ўрнатган.

 

Ҳодиса якшанба куни Уттаракханд штатида содир бўлган. Бу штат сайёҳлар орасида жуда машҳур.

 

Сўнгги йилларда Уттаракхандда кенг кўламли бинолар ва йўллар қурилиши давом этмоқда.

 

Ҳодиса федерал ҳукуматнинг турли зиёратгоҳларни боғлаш бўйича энг муҳим лойиҳаси бўлган Чардхэм экспресс йўлида содир бўлган.

 

Туннель қурилишини назорат қилувчи Navyug қурилиш компаниясининг лойиҳа менежери Ражеш Павар душанба куни туннель остида қолган ишчиларнинг аниқ сонини тасдиқлади.

 

Қутқарув ишлари якшанба куни бошланган. Қутқарувчилар кислородни қувур орқали туннелнинг қулаган қисмига юбормоқда.

 

Қутқарув гуруҳи 15 метрга олдинга ўтди ва вайроналар остида қолганларга етиб бориш учун 35 метр йўл бор.

 

Воқеа жойида тун бўйи 150 дан ортиқ қутқарувчи ишлади.

 

Бурғилаш техникалари ва экскаваторлар ҳам сафарбар қилинди.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"