Ўзбекистон

Самарқандда ИИБ ходимлари ва аёллар жанжаллашди

Ҳолатга вилоят ҳокимлиги изоҳ берди.

Самарқандда ИИБ ходимлари ва аёллар жанжаллашди

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ИИБ ходимлари аёл кишига куч ишлатаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

 

Ҳолат кеча, 13 ноябрь куни Тойлоқ тумани Илмобод маҳалласида содир бўлган. Фуқаро Л.Э. ва З.Ж. Самарқанд вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Тойлоқ туман филиали балансида бўлган 10 сотих ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб,  атрофида узунлиги 25 метрдан иборат девор қуриб олган. 

 

Мазкур ер майдони эса ичимлик суви иншоотини қуриш бўйича Тойлоқ тумани ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги қарори билан “Сувоқова” давлат унитар корхонаси ҳисобига ўтказилган. 

 

Ерга даъво қилаётган фуқаро Л.Э.да ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмас. Шу боисдан Кадастр палатаси Тойлоқ туман филиали томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олган деворни ўз хоҳиши билан белгиланган муддат ичида бузиб, ўз ҳолига қайтариб қўйиш бўйича огоҳлантириш берилган. Бироқ фуқаро огоҳлантиришларга қарамай, ноқонуний қурилган деворни бузмаган.

 

Ушбу ер майдонига ичимлик суви минорасини қуриб, Илмобод ҳамда Бунёдкор маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида кеча, 13 ноябрь куни вилоят ҳамда туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида мазкур девор бузилиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

 

Бузиш вақтида эса фуқаро Л.Э. ҳамда унинг қариндошлари жараёнга фаол қаршилик кўрсатган. Шу боис жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудга ИИБ ходимлари ҳам жалб қилинган.

 

custom img

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У имтиёзли кредит ажратиб, ўз эҳтиёҳлари учун сарфлаб юборган.

custom img

Ўзбекистонда ортиб қолган 1-синф ўқув қуроллари боғчаларга берилади

Яроқлилик муддати тугайдиган ортиқча ўқув қуроллари давлат боғчаларининг мактабга тайёрлов гуруҳларига ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"