Спорт

Афсонавий Муҳаммадқодир Абдуллаев 50 ёшда!

У 2000 йил Сиднейда ўтган Олимпия ўйинларида ғолиб чиқиб, Ўзбекистон ҳисобига ёзги Олимпия ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этган.

Афсонавий Муҳаммадқодир Абдуллаев 50 ёшда!

 

Бугун Сидней-2000 Олимпиадаси чемпиони, Ўзбекистонга олимпия ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этган Муҳаммадқодир Абдуллаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Боксимиз афсонаси қутлуғ 50 ёшга тўлди.

 

Муҳаммадқодир Абдуллаев 1973 йил 15 ноябрь куни Андижонда дунёга келган. Бокс бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби. 2000 йил Сиднейда ўтган Олимпия ўйинларида ғолиб чиқиб, Мустақил Ўзбекистон ҳисобига ёзги Олимпия ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этган.

 

Бугунги кун қаҳрамони профессионал боксда ҳам ёрқин иштирок этганини таъкидлаш жоиз. Муҳаммадқодир Абдуллаев Нью-Йоркдаги муҳташам “Мэдисон Сквер Гарден” аренада афсонавий Мигель Коттога қарши чемпионлик жангида рингга кўтарилган.

 

Абдуллаевнинг эришган ютуқлари ҳукуматимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонлари, "Эл-юрт ҳурмати" ордени ҳамда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

 

2019 йилда Президент ташаббуси билан Андижон вилояти Бўз туманидаги 6-умумтаълим мактабида Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс мактаби ташкил этилди.

 

 

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"