энг долзарб

“Антиструмин” воқеаси: Вазир болаларга йод препарати юқори дозада берилганини тан олди

Аввалроқ ССВ ўринбосари Элмира Боситхонова буни инкор этганди.

“Антиструмин” воқеаси: Вазир болаларга йод препарати юқори дозада берилганини тан олди

 

Наманганда болаларнинг заҳарланиш ҳолатига уларга йод препаратининг юқори дозада берилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги ахборотида маълум қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг “Мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолати ва истиқболи тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. Вазир ўз ахборотида тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар қаторида “Док-1 Макс” ҳамда Намангандаги болаларнинг заҳарланиш воқеасига ҳам тўхталиб ўтган.

 

”Яқинда бўлиб ўтган „Антиструмин” воқеасини олайлик, вазирлик юз фоиз тан оляпти бу передозировка эканлигини. Бу ҳолат билан боғлиқ бўлган барча масъул ходимлар ҳозир қонун олдида жавоб беришни бошлаяпти ва албатта жавоб беради ҳам.

 

Бундан бу ёғига бундай камчиликларга йўл қўймасликни шахсан мен вазир сифатида зиммамга оламан. Тизимда камчилик ва муаммолар жуда кўп йиғилиб қолгани учун тизимли ёндашувни бошлаганмиз”, — дея таъкидлаган Амрилло Иноятов.

 

Маълумот учун, шу йил 20 сентябрдан Ўзбекистонда “Ёрқин миллат” дастури бўйича болаларни йод билан таъминлаш ишлари бошланганди. Йод препаратлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими орқали 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар учун бепул тақдим этилиши кўзда тутилганди.

 

21 сентябрь куни Наманган вилояти Чуст туманидаги боғчанинг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилгани хабар берилди. Дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган. Сўнгра жами 71 нафар боланинг соғлиғидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган.

 

Кейинчалик Наманганда 450 нафар бола касаллангани маълум бўлди. Бунинг ортидан мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди ҳамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова Наманганда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Чуст туманида болаларнинг оммавий заҳарланишига дори воситаси сабаб бўлмаганини айтганди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"