Роналду Саудия Арабистонида қанча маош ишлаб топди?
Футболчи "Ал-Наср" жамоасига ўтишини ўтган йилнинг декабрь ойида расман эълон қилган эди.

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиано Роналду Саудиянинг "Ан-Наср" клубига ўтганидан сўнг қанча пул ишлаб топгани маълум болди. Хабарларга кўра, спортчи яқин Шарқдаги фаолияти бошидан бери бонус тўловлар ва реклама шартномаларидан тушган даромадларидан ташқари 175 миллион евро ишлаб топган.
Криштиано Роналду "Ал-Наср" жамоасига ўтишини ўтган йилнинг декабр ойида расман эълон қилган эди.
Футболчи Саудия Арабистонида йилига 200 милллион евро олиши хабар қилинган эди. Шу тариқа унга ҳар ҳафта 4 миллион евро ўтказиб борилади. Юлдузли футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.







