Шоҳжаҳон Эргашев: 25 ноябрь куни тарихга кираман!
Боксчи рақиби Сабриэл Матиасга қарши жанги ҳақида гапирди.

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (23 (20 КО)-0) 25 ноябрь куни Лас-Вегас (АҚШ)да бўлиб ўтадиган ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Сабриэл Матиасга қарши жанги ҳақида гапирди.
"Жаҳон чемпионлик камарига жанг қилиш имкониятини қўлга киритиш учун узоқ йўл юрдим. 25 ноябрь куни бу саёҳатни беҳуда эмаслигини намойиш этмоқчиман. Мураббийларим Шугар Хилл Стюард ва Тео Чемберс ёрдамида тарихга кираман ва Ўзбекистон яна бир жаҳон чемпионига эга бўлади", — деди Эргашев.
Маълумот учун, 31 ёшли Эргашев сўнгги бор 2022 йилнинг августида Анхел Мартинес Эрнандесга қарши рингга чиққан эди. Ўша жангда Шоҳжахон техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Боксчимиз ҳисобида 23 ғалаба (20 таси нокаут) бор.
31 ёшли Матиас эса шу йилнинг февраль ойида Херемиас Понсега қарши жанг қилган. Ушбу қарама-қаршиликда Сабриэл муддатидан аввал ғалаба қозониб, IBF чемпионлик камарини қўлга киритганди. Унинг ҳисобида 19 ғалаба (барчаси нокаут билан) ва битта мағлубият бор.







