Ўзбекистон

Сурхондарёда ичимлик суви лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, “оби ҳаёт” йўлини очди.

Сурхондарёда ичимлик суви лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди

 

2021 йилда Термизда бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятида ичимлик суви билан боғлиқ муаммога алоҳида тўхталган эди. Ўша пайтда ҳудудда марказлашган тармоқлар орқали ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 60 фоиз атрофида эди.

 

Президентимиз бу борада “Тўпаланг” сув омбори улкан ва тоза манба эканини таъкидлаб, уни аҳолига етказиш бўйича лойиҳа тайёрлаш вазифасини қўйган эди.

 

Ҳақиқатан ҳам, бу ҳавзага сув тоғлардаги қор ва муз эришидан йиғилади. Текширувларга кўра, бу сувнинг қаттиқлик даражаси 4 фоиз, фойдали минералларга бой ва мусаффо. Бундан фойдаланиб, Сурхондарё аҳолиси учун муҳим ижтимоий лойиҳа амалга оширилмоқда.

 

Лойиҳа доирасида сув омборидан то Термиз шаҳригача 380 километр металл қувурлар тортилади. Унинг 159 километри магистрал, 221 километри шаҳар ва туманларни боғловчи ички тармоқлардир. Шунингдек, сув тозалаш, босимни камайтириш ва сув йиғиш иншоотлари қурилади. Бугунги кунда 147 километр қувур тортиб бўлинди. Сув тозалаш, босимни камайтириш ва 5 та сув йиғиш иншооти барпо этилди.

 

16 ноябрь куни Сариосиё тумани “Боғистон” маҳалласида ушбу лойиҳанинг биринчи босқичини ишга тушириш маросими бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, “оби ҳаёт” йўлини очди.

 

Мазкур босқичда сув Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига етиб борди. Вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70 фоизга етди. 

 

Яна бир муҳим жиҳати, сув ўз оқими билан тушиши туфайли 8,6 миллион киловатт/соат электр энергияси иқтисод қилинади. 

 

Лойиҳанинг иккинчи босқичида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади. Бундан Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 2 миллионга яқин аҳоли баҳраманд бўлади. Лойиҳани 2024 йилда ниҳоясига етказиш мўлжалланган.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"