Жаҳон

Яқин Шарқ инқирози: Тарих такрорланадими?

Араблар Ғарбни бўйсундириш учун нефтга эмбаро қўйиши мумкин.

Яқин Шарқ инқирози: Тарих такрорланадими?

Ярим аср аввал араб давлатлари Исроил билан можарога борганида АҚШ ёш мамлакатни қўллаб-қувватлаган эди. Бунга жавобан араблар Ғарбга қарши нефть эмбаргосини жорий қилгани ўшандаги глобал иқтисодиётни издан чиқариб юборган. Яна роппа-роса 50 йил ўтиб тарих такрорланмоқда. Исроил ўзини жабрдийда деб атамоқда, АҚШ унга ёрдам бермоқда, арабларнинг эса жаҳли чиққан. Бу сафар ҳам иш эмбаргогача борадими?

 

Агар шундай бўлса, жаҳон чуқур иқтисодий инқирозга юз тутади. Шундоқ ҳам коронавирус пандемиясидан кейинги инфляция, Ғарбнинг Хитой билан савдо уруши, Россия ва Украина можароси фонида Европанинг тинкаси қуриб бормоқда.

 

Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фатиҳ Бироль бу борадаги тахминларини қуйидагича изоҳлади:

 

- 50 йил аввалги Яқин Шарқ инқирози ва ҳозиргиси ўхшаш, аммо асосий фарқли жиҳатлари ҳам бор. Жаҳон иқтисодиёти 70 йиллардан бери жуда ўзгарган. Ҳозирги дунё 50 йил аввалгисидан кўра инқирозларга яхшироқ тайёрланган, бирор нима юз берса, биз қаерга қочиш ва нима қилиш кераклигини биламиз.

 

Ҳозирча можаронинг иккала тарафидагилар ҳам эмбарго ҳақида оғиз очмаган. Саудия Арабистони вазири Холид аль-Фатихдан "нефть қуроли"дан фойдаланиш ҳақида сўрашганида у "Ҳозирча бу ҳақда ўйламаяпмиз. Саудия Арабистони тинч музокаралар орқали тинчликка эришмоқчи", - деб жавоб берди.

 

11 ноябрь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган Араб давлатлари саммитида ҳам ҳеч ким эмбаргони тилга олмади.

 

Эрон олий раҳбари Оятулло Али Ҳаменаининг Исроилга нефть етказишга чеклов қўйиш ҳақидаги сўзларига ОПЕК аъзолари "ташкилот етказмаларини сиёсийлаштирмаслик"ни сўраб реакуция билдирди.

 

ОПЕК+ давлатларининг навбатдаги йиғилиши 26 ноябрда бўлади, ўшанда масалага яна қайтилиши кутилмоқда.

 

1950 йилдан бери Араб давлатлари ва Эрон Ғарбга қарши "нефть қуроли"дан фойдаланиб келади. Икки марта улар эмбарго эълон қилган: 1967 йилда олти кунлик урушда ҳамда 1973 йилги урушда.

 

Экспертлар ҳозирги жимлик тинчланишга сабаб бўлмаслигини айтмоқда. Чунки 50 йил аввал ҳам АҚШ араблар нефтга эмбарго қўймайди, деб ўйлаган эди. Аммо можаро бошланганидан 10 кун ўтиб араб давлатлари АҚШ, Нидерландия ва қатор Ғарб давлатларига нефть етказиб беришдан бош тортган. Бундан ташқари, Форс кўрфази шайхлари ўз нефти баҳосини 70 фоизга оширишга келишган.

 

Бу эса нефть нархи 5 бараварга ошишига олиб келди. Ўша йилларда нефть асосий энергия манбаси бўлиб, нархнинг кескин ошиши жаҳон иқтисодиётида инқирозга сабаб бўлди.

 

Америка иқтисодиёти 1973-75 йилларда 6 фоизга қисқарган. Япония ялпи ички маҳсулоти Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта тушиб кетди.

 

Ривожланган давлатлар 1976 йилга келибгина ўзини тиклашни бошлади.

 

Бу эмбарго орадан 5 ой ўтиб бекор қилинан бўлса-да, инфляция яна анча йиллар юқорилигича қолаверди.

 

Ҳозир дунё нефтга қарамликдан анча қутилгани, Ғарб ҳам нефть қазиб чиқаришни бошлагани туфайли эмбарго эҳтимоли жуда паст.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"