Ўзбекистон

Бухорода ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал юзага келди

Аввалроқ тармоқларда Тошкентда ўқувчини тартибга чақирган мактаб директори уни тепиб, ҳақоратлагани акс этган видео тарқалганди.

Бухорода ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал юзага келди

 

Бухорода  ўқитувчи ва ўқувчи қиз ўртасида юзага келган жанжал видеоси ижтимоий тармоқларга тарқалди.

 

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Ирода Орипованинг билдиришича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни чет тили фани ўқитувчиси замонавий техник жиҳозлардан фойдаланган ҳолда дарс жараёнларини олиб борган. Эҳтиётсизлик туфайли техник жиҳоз ағанаб тушган ва унга жиддий зиён етган. Шу орада ўқувчи қиз М.А. синфда тинчликни сақлаш ўрнида ўқитувчининг асабини қўзитадиган ҳатти-ҳаракатда бўлган. Ўқитувчи ўқувчини тартибга чақирган. Танбеҳларга қарамай, ўқувчи қиз ўқитувчига гап қайтаришдан тўхтамаган.

 

Маълум бўлишича, бундан жаҳлланган ўқитувчи ўқувчи қизни дарсдан чиқиб кетишини талаб қилган. Ўқувчи қиз яна қайсарликда давом этавергач, ўқитувчи унинг қўлидан ушлаб, синфдан чиқиб кетишга ундаган. Худди шу пайтда ўқувчи қиз ўқитувчига қаршилик кўрсатган ва тортишув жанжалга айланиб кетган.

 

"Синфдаги бошқа қизлар жанжалнинг олдини олиш учун ўқувчи қиз ва ўқитувчини бир-биридан ажратаётган вақтда синф йигитлари ҳолатни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишган. Шундан сўнг, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ромитан тумани ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари иштирокида жойида бориб ўрганишлар олиб борилди", — деди Ромитан тумани ҳокими матбуот хизмати раҳбари Ислом Сатторов.

 

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбоновнинг сўзига кўра, чет тили фани ўқитувчиси асли Бухоро туманидан бўлиб, Ромитан туманининг чекка маҳалласи – "Марзия" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 20-умумий ўрта таълим мактабига қатнаган ҳолда фаолият кўрсатиб келаётган бўлган.

 

"Мактабнинг "Одоб-ахлоқ қоидалари"га риоя қилмаган битирувчи синф ўқувчиси ва ўз вазифасини бажаришда қўполликка йўл қўйган ўқитувчининг ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — деди Фаррух Қурбонов.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"