Спорт

Месси кийган футболкалар аукционда рекорд ўрнатиши мумкин

Лионель Мессининг 2022 йилги жаҳон чемпионатида кийган футболкалар коллекцияси кимошди савдосига қўйилади.

Месси кийган футболкалар аукционда рекорд ўрнатиши мумкин

 

Лионель Мессининг 2022 йилги жаҳон чемпионатида кийган футболкалар коллекцияси кимошди савдосига қўйилади.

 

6 та футболкадан иборат коллекция камида 10 миллион долларга сотилиши кутилмоқда. Бу спорт оламидаги аукционлар бўйича янги рекорд бўлиши мумкин.

 

 

Қайд этилишича, футболкалар коллекциясида Мессининг  Францияга қарши жаҳон чемпионати финал учрашувида кийган футболкаси ҳам жой олади. 

 

Маълумот ўрнида: Ҳозирда спорт билан боғлиқ энг қиммат буюм Майкл Жорданнинг 1998 йилги NBA финалидаги 1-ўйин формаси ҳисобланади. У кимошди савдосида 8,1 миллион фунт стерлингга сотилган эди.

 

Диего Марадонанинг ЖЧ-1986 чорак финал либоси аноним харидорга 7,1 миллион фунт стерлингга тушган.

 

Қайд этилишича, Мессининг футболкалари коллекциясини сотишдан тушган маблағнинг бир қисми хайрия ишларига йўналтирилади.

custom img

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади

Ўзбекистонлик шахматчи турнирни мағлубиятсиз ва 6 ғалаба билан тугатди.

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани жами 11 та медаль билан якунлади.

custom img

Жавоҳир Синдаров кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди

Синдаров FIDE Номзодлар турнирида Хитойнинг биринчи рақамли гроссмейстери Вей Йи’ни мағлуб этиб пешқадамлигини мустаҳкамлади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"