Ўзбекистонда олтин экспорти рекорд даражага етди
Мамлакат ўтган йилгидан 2,3 баробар кўп олтин сотди.

Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 6,87 млрд долларлик олтин сотди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланиб, ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга кўп.
Ўзбекистон ташқи савдосида Хитойга боғлиқлик ортиб, умумий ташқи савдо айланмасининг 21,2 фоизи ушбу давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Ҳисобот даврида газ импорти 2,1 баробарга, кўмир импорти 73,2 фоизга, нефть импорти 25,6 фоизга ошган.







