Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

 

Давлат раҳбари янги Қурултой Қозоғистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада илгари суриш, кенг кўламли ўзгаришларни қонунчилик жиҳатидан самарали таъминлаш ҳамда мамлакатнинг барқарор ривожланишига янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

 

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Етакчилар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

custom img

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

Олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

custom img

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари учрашуви бўлиб ўтди

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий экспозициялар, жумладан, Усмон Мушафи билан танишди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Низомий номидаги Педагогика университетининг янги кампусини очди

Мажмуада жами 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилиши режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзолади

Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Ҳайдар Алиев" ордени, Президент Илҳом Алиев "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Маросимда икки давлат раҳбарининг қардош халқлар ўртасидаги яқинлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари алоҳида таъкидланди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказди

Бир қатор соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга старт берилди.

custom img

Илҳом Алиев 23–24 август кунлари Ўзбекистонда бўлади

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"