Тошкентда 3 та автобус йўналиши ўзгартирилади
Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкентда 74, 141, 161 ва 158-сонли автобуслар йўналишлари ўзгартирилмоқда.
22 ноябрдан бошлаб:
74-сонли “Найман маҳалласи — Чилонзор метроси” йўналишининг ҳаракати Найман маҳалласи бекатидан Ферма бекатигача узайтирилмоқда. Йўналишнинг Чилонзор метроси томон ҳаракати Бунёдкор кўчаси орқали (Гавҳар кўчаси орқали Олмазор метроси бекатига кирмаган ҳолда) ҳаракатланади.
141-сонли “Карвон бозори — Пахтакор метроси” йўналишининг ҳаракати КҲАЙдан Боғистон, Муқимий, Самарқанд дарвоза, Қоратош кўчалари орқали кейинг ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб ўзгартирилади.
161-сонли “Эркин маҳалласи — Олмазор метроси” йўналишининг ҳаракати Эркин маҳалласидан Қуёшли қўрғонигача узайтирилади.
23 ноябрь кунидан бошлаб, 158-сонли “Қуёшли қўрғони — Дўмбиробод мавзеси” автобус йўналишининг ҳаракати тўхтатилади.







