Ўзбекистон

Анафилаксия ва анафилактик шок ҳаёт учун ўта хавфли

Унинг белгилари тўсатдан пайдо бўлади ва тез ривожланади.

Анафилаксия ва анафилактик шок ҳаёт учун ўта хавфли

Бир дори икки беморга икки хил таъсир кўрсатиши мумкин. Бири шу малҳам туфайли касалликдан халос бўлса, бошқаси ҳаётини хавф остида қолдириши ҳеч гап эмас. Баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида ҳам шундай хулоса қилса бўлади.

 

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова шу каби оғир ҳолатларни келтириб чиқарувчи анафилаксия ва анафилактик шок хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

 

Мутахассиснинг айтишича, анафилаксия ҳаёт учун хавфли бўлган ўткир аллергик реакция ҳисобланади. Унинг белгилари тўсатдан пайдо бўлади ва тез ривожланади.

 

Анафилактик шок эса бемор аллерген билан такроран дуч келганида пайдо бўладиган анафилаксиянинг экстремал даражаси. Бундай ҳолатда организм аввал ўзига акс таъсир кўрсатган номаълум бирикмани дарҳол "танийди" унга нисбатан аллақачон шаклланган антитаналарни қалқон қилади, яъни жавоб механизмини ишга туширади.

 

Шу тариқа организм зудлик билан гистамин, серотонин, брадикинин каби бир қатор гормонларни ишлаб чиқара бошлайди. Оқибатда майда томирларда қон айланиш жараёни бузилади ва артериал босим кескин тушиб кетади.

 

Тўқималарга етарли даражада кислород етиб бормаслиги ўткир гипоксияни юзага келтириб, ички органлар ва мия фаолиятининг издан чиқишига олиб келади. Бундай вазиятда беморга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаса, у ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

 

Ҳозир дунё аҳолисининг 1-3 фоизгача қисми анафилактик шок билан рўбарў келиши таҳлил қилинган. Хавотирли жиҳати, бу кўрсаткич йилдан йилга ортиб бормоқда.

 

Демак, анафилактик шок анафилаксия натижасида ривожланади ва жуда қисқа вақт ичида ўзини намоён қилади. Анафилаксия белгилари аллерген турига боғлиқ. Аммо у келтириб чиқарадиган энг хавфли асорат қон босимининг кескин пасайиши ёки анафилактик шок ҳисобланади.

 

Одатда, илк аломатлар ўлароқ бутун тана бўйлаб тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Бунда тери ранги ўзгариб, қизил ёки оқиш тусга киради. Баданда қичишиш ва қизиб кетиш ҳисси юзага келади. Тил ва лаблар шишиши ҳисобига нафас олиш қийинлашади. Баъзи беморларда қорин оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш кузатилади.

 

Кейинчалик, ривожланаётган реакция фонида қон айланиши, нафас олиш жараёни ва юрак уриши тўхташи каби оғир ҳолатлар қайд этилиши эҳтимоли юқори.

 

Анафилактик шок белгилари аллерген танага кирганидан сўнг бир неча дақиқадан 2 соатгача бўлган даврда намоён бўлади. Реакция вақти организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ.Тадқиқотларга кўра, бу муддат озиқ-овқат аллергиясида та

 

Тахминан 30 дақиқа, заҳарланишда 15 дақиқа, томир ичига ёки мушак орасига юборилган дориларга реакция жараёнида 5 дақиқани ташкил этади.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

custom img

Қатарда ўзбекистонликлар учун 5 500 долларгача маошли иш ўринлари таклиф этилди

Иш берувчи авиачипта, ишчи визаси, аэропорт трансфери ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

custom img

Жиззахда қарийб 14 кг “опий”ни сотиш ва тарқатишни режалаштирган шахслар ушланди

Уч нафар шахс Тожикистондаги наркокурерлар қолдирган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш орқали даромад орттиришни режалаштирган.

custom img

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У имтиёзли кредит ажратиб, ўз эҳтиёҳлари учун сарфлаб юборган.

custom img

Ўзбекистонда ортиб қолган 1-синф ўқув қуроллари боғчаларга берилади

Яроқлилик муддати тугайдиган ортиқча ўқув қуроллари давлат боғчаларининг мактабга тайёрлов гуруҳларига ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"