Самарқандда автобус ағдарилиб кетди
Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган.

Ҳодиса Оқдарё тумани ҳудудида рўй берган. Оқибатда 1 киши вафот этган, 17 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодисага автобус ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиб бетон тўсиққа урилгани сабаб бўлган.
Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







