Афруза Ҳамдамова ўзбек шахматида аёллар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлди
Италияда шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ҳамюртимиз муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлди.
Охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъий назар Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади.
UzChess каналининг ёзишича, Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.
Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.







