Тошкентда электробус ва автобус тўқнашиб кетди
Ҳодиса оқибатлари ҳақида расмий изоҳ берилди.

Бугун, 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида автобус ва электробус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Юнусобод тумани A.Temur кўчаси "Метро Шаҳристон" бекатида Yutong русумли электробус ҳамда King Long русумли автобус билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Дастабки маълумотга кўра, автобус йўловчилари орасида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлиги ҳақида шифохонага мурожаат қилганлар йўқ. Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус техник шикастланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







