энг долзарб

Буюк Британияда одамда чўчқа гриппининг янги штамми аниқланди

Бу мамлакатдаги илк ҳолат.

Буюк Британияда одамда чўчқа гриппининг янги штамми аниқланди

 

Буюк Британияда чўчқа гриппининг A(H1N2)v штамми билан одамда биринчи касалланиш ҳолати аниқланди

 

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги маълумотларига кўра, ушбу вирус билан касалланиш ҳолати мунтазам мониторинг давомида аниқланган. Нафас олиш йўллари инфекциясининг белгилари пайдо бўлгандан кейин бемор шифокорга мурожаат қилган.

 

2005 йилдан бери бутун дунё бўйлаб одамларда A (H1N2)v штамми билан касалланган 50 та ҳолат қайд этилган. Буюк Британияда аниқланган янги ҳодиса биринчи тур бўлиб, аввалги ҳолатларга генетик жиҳатдан боғлиқ эмас.

 

Грипп A(H1N2)v вируси чўчқаларда айланиб юрадиган вирусларга ўхшайди. Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги касалликнинг янги тури ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини расман хабардор қилган. Ушбу штамм қанчалик юқумли экани ҳали аниқ эмас.

 

H1N1, H1N2 ва H3N2 чўчқа гриппи А вирусларининг асосий кичик типлари бўлиб, чўчқаларда яшайди ва вақти-вақти билан одамларга юқади. 2009 йилда, одатда чўчқа гриппи деб аталган H1N1 вируси туфайли инсонларда пандемия тарқалди. Энди вирус мавсумий равишда одамлар орасида тарқалади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"