Ўзбекистон

Ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Бугунги кунга қадар иккита ҳолатда фуқаролар 3 ва 1 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланганлар жиноий жавобгарликка тортилади

 

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди:

 

I. Фуқаролик қонунчилигига асосан ичимлик суви тармоғига зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар қуйидагича

 

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасига асосан қопланади.

 

Яъни, бунда мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларидан фойдаланиш қоидаларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этмаганлик, шу жумладан ушбу тармоқларга, иншоотларга шикаст етказганлик, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишга монелик қилганлик, сув объектларини ифлослантирганлик натижасида етказилган зарарнинг ўрни айбдор шахслар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

 

II. Ичимлик сув таъминоти соҳасида жиноий жавобгарлик

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 1999 йил 30 апрелдаги 6-сон қарорининг 1-бандига кўра жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади. Бордию жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкининг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғрилик деб тавсифлаш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси иккинчи қисмини “д” ва “е” бандларига асосан ўғрилик:

 

д) умумий фойдаланишдаги водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд совуқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан;

е) умумий фойдаланишдаги водопровод тармоқларига сув таъминоти ташкилотларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари томонидан олдиндан тил бириктириб, тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд совуқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан содир этилган бўлса, —

 

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Бугунги кунга қадар иккита ҳолатда, фуқароларга нисбатан айни йўналишда жиноий иш очилиб, 3 ва 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш чоралари кўрилди.

 

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ичимлик суви тармоқларига ноқонуний, манфаат топиш мақсадида уланиш эндиликда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шундай экан, ичимлик сувидан ноўрин фойдаланиш, ноқонуний уланиш, уни беҳудаги исроф қилиш нафақат бебаҳо ресурсга нисбатан ҳурматсизлик, балки мамлакатнинг сув сиёсатига нисбатан хиёнатдир.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

custom img

Қатарда ўзбекистонликлар учун 5 500 долларгача маошли иш ўринлари таклиф этилди

Иш берувчи авиачипта, ишчи визаси, аэропорт трансфери ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

custom img

Жиззахда қарийб 14 кг “опий”ни сотиш ва тарқатишни режалаштирган шахслар ушланди

Уч нафар шахс Тожикистондаги наркокурерлар қолдирган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш орқали даромад орттиришни режалаштирган.

custom img

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У имтиёзли кредит ажратиб, ўз эҳтиёҳлари учун сарфлаб юборган.

custom img

Ўзбекистонда ортиб қолган 1-синф ўқув қуроллари боғчаларга берилади

Яроқлилик муддати тугайдиган ортиқча ўқув қуроллари давлат боғчаларининг мактабга тайёрлов гуруҳларига ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"