Парижлик мухлислар инглизларга ҳужум қилди
Бугун чемпионлар лигаси старт олади.

Бугун тунда Франциянинг "ПСЖ" клуби мухлислари Парижда дам олаётган "Нюкасл" мухлисларига ҳужум қилишди.
Париж мухлислари бинога стуллар, столлар ва тутун бомбаларини улоқтирганда, инглиз мухлислари ўзларини тўсишга ҳаракат қилишди. Ҳозирча қурбонлар борлиги ҳақида маълумот йўқ. Таъкидланишича, мавжуд вазият туфайли хавфсизликни таъминлаш мақсадида Париждаги бир қатор муассасаларни аввалроқ ёпишга буйруқ берилган.
Эслатиб ўтамиз, буфун "ПСЖ" "Парк де Пренс" стадионида "Нюкасл" билан ўйнайди.







