"Биринчи бўлишни хоҳласак кўпроқ ишлашимиз керак"
Мбаппе "Нюкасл" билан ўйиндаги дурангга муносабат билдирди.

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси доирасида "Нюкасл"га қарши ўйин натижасини сарҳисоб қилди.
“Чемпионлар лигаси ўйинида бунчалик кўп имкониятларга эга бўлиб, гол ура олмаслик қандай таърифлашни билмайман. Бу тузилма ёки ташкилот масаласи эмас. Бу бизга тегишли. Кўпроқ ишлашимиз керак. Менда гол уриш учун имкониятлар бор эди ва гол уришим керак, бу аниқ. Бизнинг устун эканлигимизни ҳамма кўрди. Бизнинг мақсадимиз биринчи бўлиш. Дортмундда ғалабага тайёрланамиз", - деди Мбаппе.
Бугун тунда Чемпионлар лигаси 2023/2024 йилги мавсум гуруҳ босқичининг 5-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда Франциянинг "ПСЖ" ҳамда Британиянинг "Нюкасл Юнайтед" клублари тўқнаш келишди. Учрашув дуранг билан якунланди.







