Жаҳон

Путин россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди

Кўп болали оилага эга бўлиш ҳаёт тарзига айланиши кераклигини таъкидлаб, мамлакатдаги демографик вазият оғир эканини қўшимча қилди.

Путин россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди

 

Россия президенти Владимир Путин мамлакат "энг оғир демографик муаммоларга" дуч келаётганини айтди. Уларни енгиб ўтиш учун россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди. 

 

The Moscow Times хабарига кўра, Путин бу ҳақда Бутунжаҳон рус халқи қурултойида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, руслар "кўп болали оилалар анъанасини жонлантириши" керак. 

 

Путиннинг таъкидлашича, Россиянинг кўплаб халқлари "тўрт, беш ёки ундан ортиқ бола тарбияланадиган кучли, кўп авлодли оила анъаналарини сақлаб қолган". Авваллари рус оилаларида етти-саккиз нафар фарзанд бўлган, агар кўп бўлмаса. 

 

"Келинг, бу ажойиб анъаналарни асраб-авайлайлик ва тиклайлик. Кўп болали ва катта оилали бўлиш Россиядаги барча халқлар учун одатдаги ҳол, турмуш тарзига айланиши керак", — деди Путин. 

 

Шу билан бирга, Россия раҳбари мамлакатдаги демографик муаммоларини фақат пул, нафақа, ижтимоий тўловлар ва имтиёзлар ёрдамида ҳал қилиш «мумкин эмаслигини» таъкидлади. 

 

Росстат маълумотларига кўра, Россия аҳолиси 2018 йилдан бери камайиб бормоқда. 2022 йилда у 533 минг кишига камайган ва 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра 146,5 миллион кишини ташкил этди. 

 

Олий Иқтисодиёт мактаби қошидаги Демография институти мутахассислари Валерий Юмагузин ва Мария Винник ўтган ёзда қилган прогнозларига кўра, Россия аҳолисининг қисқариши давом этади ва 2070-йилларнинг ўрталарига бориб, 131 миллион кишига тушади. Аср охирига бориб эса атиги 137,5 миллион киши бўлади.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"