Спорт

Ўзбекистонда илк бор “Янги нафас – экиден” югуриш мусобақаси ўтказилади

Бугун оммавий мусобақага тайёргарликнинг бориши бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда илк бор “Янги нафас – экиден” югуриш мусобақаси ўтказилади

 

Жорий йил 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган “Янги нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

 

Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида мазкур оммавий мусобақага тайёргарликнинг бориши бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тайёргарлик ишлари, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, иштирокчиларнинг рўйхатдан ўтиши ва мусобақа ўтадиган Янги Ўзбекистон боғидаги югуриш йўлаклари, кийиниш хонаси, иштирокчиларни кутиш жойлари ва уларга яратилган шароитлар муҳокама қилинди. 

 

Йиғилишда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, масъул ташкилотлар ўзларига бириктирилган вазифалар ва уларнинг ижросини бажариш борасида кўрсатмалар олди.  

 

Мамлакатимизда илк маротаба ўтказиладиган “Экиден” мусобақасига аҳолининг кенг қатламини жалб этиш, мусобақаларда иштирок этиш шартлари, мезонлари борасида билдирилган таклифлар кўриб чиқилди.   

 

Йиғилиш якунида тайёргарлик ишлари бўйича ҳар бир йўналиш масъулларига аниқ вазифалар берилди.  

 

Эслатиб ўтамиз, “Янги нафас – экиден” мусобақасида иштирокчилар эркаклар, аёллар ва аралаш эстафета баҳсларида қатнашади. Ушбу мусобақаларда таркиби 15 ёшдан катта бўлган 7 кишидан иборат 100 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашади. Мусобақа соат 11:00 да бошланади.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"