Рамос 11 йиллик рафиқаси билан ажрашишга яқин турибди
Футболчи у билан 4 йил аввал турмуш қурган.

"Севиля" ҳимоячиси Серхио Рамос ва унинг рафиқаси Пилар Рубио ўртасидаги муносабатлар узилиш арафасида. Эр-хотин 11 йилдан бери ишқий муносабатда. Рамос ва Рубио 2019 йилда турмуш қуришган ва тўрт фарзанди бор.
"Уларнинг ажралиши бир неча кунлик масала", - дея Рамос ва Рубиога яқин одамларнинг сўзларини келтиради "Эл Десмарк" нашри.
Бир неча кун олдин, эр-хотиннинг ажрашиши ҳақида миш-мишлар тарқалди, бу ҳозирда жамоатчилик томонидан тасдиқланган. Серхио яқинда Лотин Граммй маросимида қатнашди, лекин хотини ўрнига у синглиси Мириам билан келди. Пилар қайнонасининг ҳам туғилган кунида бўлмаган.







