Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти билан учрашди

Учрашувда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти билан учрашди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди.

 

Ушбу нуфузли молиявий институт билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Учрашув аввалида давлат раҳбари жорий йил май ойида Самарқандда ўтган ЕТТБ Бошқарувчилар кенгаши йиғилишининг самарали натижаларини юксак баҳолади.

 

Банкнинг мамлакатдаги инвестициялари 3,5 миллиард евродан ошгани, лойиҳалар портфелининг 60 фоизи хусусий секторга тўғри келаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

Мамлакат билан шериклик бўйича ишлаб чиқилаётган Шериклик стратегияси, энг аввало, кичик ва ўрта бизнес, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш, банк соҳасида хусусийлаштириш, ирригация тизимларини модернизация қилиш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш каби йўналишларда ҳамкорлик сифати ва кўламини салмоқли даражада оширишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

 

Мамлакатда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Келгуси йилда Хорижий инвесторлар кенгаши навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"