Озарбайжон ва Арманистон чегара бўйича музокара бошлади
Унга Бош вазир ўринбосарлари бошчилик қилмоқда.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида икки давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича музокараларнинг 5-босқичи бошланди. Бу ҳақда пайшанба куни Арманистон давлат ҳукумати эълон қилди.
Жорий йилнинг май ойида икки давлат чегара комиссияларини ташкил этиш орқали делимитация жараёнини бошлашга келишиб олганди. Комиссияларга тегишли равишда Арманистон ва Озарбайжон бош вазир ўринбосарлари Мгер Григорян ва Шаҳин Мустафоев раислик қилади.





