"Реал" клуби Алфонсони сотиб олади
Шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Канада терма жамоаси футболчиси Алфонсо Девис "Реал"га ўтишга яқин турибди.
Манбага кўра, испан клуби футболчининг трансфери бўйича музокараларда катта муваффақиятга эришган. Трансфернинг ўзи 2024 йилда амалга ошиши керак.
Аввалроқ футболчи ва немис клуби ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар олти ойга тўхтатилгани хабар қилинганди. "Реал Мадрид"нинг Девисга бўлган қизиқиши ўзига хос.
23 ёшли Алфонсо Девиснинг "Бавария" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар тузилган. Трансфермаркт интернет портали Канада терма жамоаси ҳимоячисининг бозор нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.







