“Салимбойвачча” қўлга олингани айтилмоқда
Айни пайтда унга нисбатан терговолди суриштирув жараёнлари давом этмоқда.

Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Тошкентнинг Файзобод даҳасида жойлашган уйида қўлга олинди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, "Qalampir" нашри хабар берди.
Жорий йилнинг 1 декабрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган махсус операцияда "Салимбойвачча" номи билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинган. Айни вақтда Абдувалиевга нисбатан терговолди суриштирув жараёнлари давом этмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилганди. Унда “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев қўлга олинган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.







