Ҳоланд жаримага тортилиши мумкин
Бунинг сабаби маълум бўлди.

Кеча "Манчестер Сити" АПЛ доирасида "Тоттенҳем" билан 3:3 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди. Бироқ баҳс охирида ҳакам «шаҳарликлар»нинг ҳужумини тўхтатиб, кечиктирилган фол қайд этди.
Бу эса табиийки, манчестерлик футболчиларга ёқмади. Ҳатто Эрлинг Ҳоланд учрашувдан кейин "Тwitter"даги саҳифаси орқали қуйидагича изоҳ қолдирди.
Мазкур 3 ҳарфдан иборат "твити" учун футболчи Англия футбол ассоциацияси томонидан жазоланиши ва жаримага тортилиши мумкин. Бироқ ҳозирча бу бўйича расмий хабар чиқмади.







