Ўзбекистон

Ўзбекистонга қаттиқ совуқ кириб келмоқда

“Ўзгидромет” ҳаво кескин совиб кетиши ҳақидаги прогнозларни тасдиқлади.

Ўзбекистонга қаттиқ совуқ кириб келмоқда

 

Ўзгидромет” ҳаво кескин совиб кетиши ҳақидаги прогнозларга изоҳ берди

 

Маълум қилинишича, жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабр кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

 

10-11 декабр кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).

 

Ҳаво ҳарорати 11-12 декабрда кечаси 7-10 даражагача, кундузи 0-3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси 12-17 даража, кундузи 5-10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

 

Тошкентда 10-11 декабр кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. 11-12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража, кундузи 0-3 даража совуққача пасаяди.

 

9-12 декабр кунлари учун об-ҳаво маълумоти дастлабки ҳисобланади. Агар кескин совуқ янги маълумотлар билан тасдиқланса, “Фавқулодда гидрометеорологик маълумот” махсус хабари билан эълон қилинади.

custom img

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"