"ПСЖ"да Мбаппе каби учта ҳужумчи бўлишини истардим"
Луис Энрике Париж жамоаси ҳақида гапирди.

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг ҳужумчи Килиан Мбаппега қарамлиги ҳақида гапирди.
“Килиан Мбаппе 17 та гол билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлса, иккинчи тўпурар 4 та гол урди. Биз кўпроқ мувозанатни хоҳламаймизми? Мен Мбаппедек ҳар бири 17 тадан гол урадиган учта ҳужумчига эга бўлишни хоҳлардим, аммо бунинг иложи йўқ. Ўтган йили бизда учта жаҳон юлдузи ўйнади ва голлар улар ўртасида тақсимланди. Бизда гол урган футболчилар кўп. Агар Килианни олиб қўйсак, бизда 17 та гол урадиган бошқа ўйинчи бўлмаслиги аниқ, лекин бизда бешта гол урадиган бир нечта ўйинчи бўларди", - деди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" Лига 1 14-туридан ўрин олган “Ле Гавр”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.







