"Барса" Лева билан хайрлашади
Унинг Каталониядаги эртаги тугадими?

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски испан клубини тарк этиши мумкин.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, каталонияликлар 35 ёшли футболчини шу ёзда сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Аввалги трансфер ойнасида Саудия Арабистони клублари Левандовскига қизиқиш билдирганди.
15-турдан сўнг "Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалида 34 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Реал"дан 4 очко ортда қолмоқда.
Жорий мавсумда Роберт Левандовски барча мусобақаларда 17 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.







