Спорт

Ижарадаги Феликс “Барса”да қоладими?

У “Атлетико”га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритганди.

Ижарадаги Феликс “Барса”да қоладими?

Испания чемпионатидан ўрин олган «Барселона» - "Атлетико Мадрид" ўйини кўп жиҳатдан Жоау Феликснинг собиқ жамоасига қарши қандай ҳаракат қилгани билан эсда қолди. Ҳозирги вақтда ижарага олинган ҳужумчининг ҳуқуқлари ҳали ҳам Мадрид жамоасига тегишли. Ўйиндан бир кун олдин Феликс ўзининг тармоқдаги саҳифасида шундай деганди:

 

"Албатта, мен «Атлетико» услубидан кўра «Барселона» услубида ўйнашни афзал кўраман. Лекин бу ажабланарли ҳам эмас. Ҳар қандай футболчи мана шу тарзда жавоб бериши табиий. Бу ҳақда қайсидир ўйинчидан, ҳатто «Атлетико» аъзоларидан ҳам сўрасангиз, улар менинг фикримга қўшилишади.  Агар йўқ деб жавоб беришса, уларнинг ҳаммаси ёлғон гапираётган бўлади". 

 

Феликс жуда кўп тўсиқларга учрагани, «Атлетико» футболчилари мунтазам равишда португалиялик ҳужумчининг “оёғига болта уришмоқчи” бўлишгани учун шундай жавоб берган бўлиши мумкин. У бу йилги мавсумда кетма-кет тўққиз тур гол ура олмади, лекин айнан собиқ жамоасига қарши ўйинда у ҳаммадан ажралиб турди. У Облакка истеҳзоли тарзда кулиб қўйди ва кейин голни нишонлаш учун «Атлетико» мухлислари томон югурди. Бу ҳолатдан кейин ёзда ҳужумчи собиқ жамоасига қайтиши аниқ эмас. Кўринишидан, у Каталонияда қолади.

 

Кўп ўтмай Феликс дублни амалга ошириши мумкин эди, лекин у тўпни бўйсундира олмади. «Барса» эса бу баҳсда анча яхши кўринди ва бу биринчи бўлим давомида рақибга фақат битта хавфли ҳужум ташкил қилиш имконини берди. Мезбонлар эса дастлабки 12 дақиқада учта ажойиб имкониятни бой беришди.

 

Иккинчи бўлимда ўйин Феликс атрофида давом этди. Агар танаффусгача Вицелни сариқ карточка олишга мажбур қилган бўлса, кейин бу иш Аспиликуэта зиммасига тушди. Бир неча дақиқадан сўнг унинг ўзи ҳам сариқ карточкали бўлди. Умуман олганда, ҳакам ушбу ўйинда футболчиларга тўққизта, "Барсаʼ мураббийи Хавига битта сариқ карточка кўрсатди. "Атлетико Мадрид" ва «Барселона» бир вақтнинг ўзида ажойиб имкониятларга эга бўлди. Аввалига Рафиня дарвоза устунига зарба берди, кейин эса Депай юқори бурчакка жарима зарбасини йўллади.  Шу тариқа баҳс ажойиб кураш остида кечиб, «Барса»нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"