Италияликлар Мюллерни сотиб олмоқчи
Футболчининг шартномаси яқинда тугайди.

Германиянинг "Билд" нашри хабар беришича, "Милан" "Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллерга қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг шартномаси келаси ёзда якунига етади. Агар немис клуби раҳбарияти клуб фахрийси билан шартномани узайтиришни истамаса, "россонери" футболчини эркин агент сифатида олишга ҳаракат қилади.
Жорий мавсумда барча турнирларда ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.
Томас бутун профессионал фаолияти давомида "Бавария"да ўйнаган. Клуб билан биргаликда 12 карра Германия чемпиони ва икки карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.







